Туркистон вилоятининг 2 минг нафар аҳолиси бепул юридик маслаҳат олди

TÚRKİSTAN. Кazinform – 31 май куни Қозоғистоннинг барча вилоятларида “Халқ ҳуқуқшуноси” умуммиллий акцияси бўлиб ўтмоқда. Ундан кўзланган мақсад аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ва бепул юридик ёрдам кўрсатишдан иборат, деб хабар беради Кazinform агентлиги Туркистон вилояти Ҳудудий алоқа хизматига таяниб.

Региональная служба коммуникаций Туркестанской области
Фото: Региональная служба коммуникаций Туркестанской области

Бу акция Туркистон вилоятининг 17 та туман-шаҳарида ўтказилмоқда. Вилоят маркази “Фароб” кутубхонасида ташкил этилган “А” тадбирда 2 мингга яқин аҳоли мамлакатнинг энг яхши адвокатларидан бепул юридик маслаҳат олди.

Региональная служба коммуникаций Туркестанской области
Фото: Региональная служба коммуникаций Туркестанской области

Тадбир Қозоғистон Республикаси Ҳукумати кўмагида Қозоғистон Республикаси Коррупцияга қарши кураш агентлиги, Қозоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, Республика ҳуқуқшунослар коллежи, давлат органлари ва энг яхши ҳуқуқшунослар томонидан ташкил этилди.

Региональная служба коммуникаций Туркестанской области
Фото: Региональная служба коммуникаций Туркестанской области

2016-2023 йилларда мамлакатнинг 165 мингдан ортиқ фуқароси етакчи мутахассислар ва давлат органлари томонидан бепул юридик маслаҳат олди. Йиллар ўтган сари “Халқ ҳуқуқшуноси” акцияси зарурати яққол кўзга ташланди.

Сўнгги хабарлар