Туркистон вилоятида йил охиригача 1 млндан ошиқ аҳоли табиий газ билан таъминланади

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида йил охиригача 1 миллион 340 минг аҳоли табиий газдан фойдаланиш имкониятига эга бўлади. Бу ҳақда вилоят ҳокими Ўмирзақ Шўкеев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

«Мустақиллик йилларида эришилган энг катта ютуқ газ, сув, электр энергияси каби тизимли масалаларнинг ҳал этилиши, қарамликка барҳам берилгани бўлди. Хусусий сектор ривожланди, саноат тузилмаси ўзгарди, биз билган оғир иқтисодий давр ортда қолди», - деди Ў. Шўкеев Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган матбуот анжуманида.

Вилоят ҳокими «Бейнеу-Бозой-Чимкент» магистрал газ қувури қурилиб, жанубий ҳудудни табиий газ билан таъминлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

«Ушбу қувур импорт қилинадиган газга қарамликни бутунлай бартараф этди. Ушбу газ қувури туфайли биз нафақат Хитойга газ экспортини, балки, умуман, ички эҳтиёжимизни ҳам қондира олдик. 240 аҳоли пункти газ истеъмол қилади. Келгусида яна 290 та қишлоқни газга улаш режалаштирилган», - деди Ў. Шўкеев.

2021 йилда табиий газ таъминоти учун 89 та объектни қуриш учун 14,4 млрд тенге ажратилди. Йил охиригача 448 аҳоли пункти ёки 1 млн 340 минг аҳоли табиий газ билан таъминланади.

Кейинги 5 йилда қўшимча 299 та аҳоли пункти табиий газга уланиб, қамров 85,6 фоизга етказилади.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи


Сўнгги хабарлар