Туркистон вилоятида янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилмоқда
Ҳисобот йиғилишида вилоят ҳокими ҳудудда жами 15,2 млрд тангалик 104 та лойиҳани молия институтлари молиялаштирганини маълум қилди.
«Кичик ва ўрта бизнес субъектлари сони 8,6%, иш билан таъминлаш кўрсатгичи 7,2% (Республикада 2-ўрин) ва ундирилган маҳсулот ҳажми 32,8% (Республикада 1-ўрин) ошди. Уларнинг иқтисодиётдаги улуши 20,4%ни ташкил қилди. Маълумки, ҳудудда электр энергияси манбалари тақчиллиги сезилади. Шунинг учун «Яшил иқтисодиёт» сиёсатини қўллаб-қувватлаш мақсадида вилоятимизда муқобил энергия манбалари бўйича 6 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Шулардан энг йирикларидан бири - «EcoProTech Astana» МЖЧ Сариағаш туманида 20 МВт қувватига эга Қуёш электр станциясини ишга туширди. Лойиҳа қиймати 13,3 млрд тангани ташкил қилади», - деди Ўмирзақ Шўкеев.
Вилоят ҳокими саноатни диверсификация қилиш доирасида «Standard Petroleum & Co» МЧЖ томонидан қиймати 95 млрд тангани ташкил қилувчи, 1000 та янги иш ўрни яратиладиган янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бошланганини маълум қилди.
«Жорий йилда қурилиш ишларининг биринчи навбати ишга туширилиши режа қилинган. Ушбу завод Мустақиллик йилларида қурилиб, замонавий асбоб-ускуналар билан жиҳозланган илк нефтни қайта ишлаш заводидир. У ишга туширилгач, йилига 2 млн тонна маҳсулот ишлаб чиқариш қувватига эга бўлади»,- деди ҳоким.
Муаллиф: Айнур Ақбаева