Туркистон вилоятида олма дарахти яна гуллади

None
TÚRKİSTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида олма дарахти яна гуллади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Кентау шаҳридаги Ибирай Алтинсарин номидаги №1 мактаб ҳовлисидаги олма дарахти яна гуллади.

Табиатнинг ажойиб ҳодисасини Турар Омаров исмли ижтимоий тармоқ фойдаланувчиси видеога олди.

Кейинроқ уни интернетга юклади ва ҳаво илиқ эканини айтади.

Айни пайтда тармоқ фойдаланувчилари ҳайрон бўлиб, турли фикрларни ёзишмоқда.

Улардан бири «Кентаунинг ҳавоси баҳорга ўхшайди. Ҳаёт яна гуллаб-яшнаяпти, яхшиликдан умидимизни узмайлик» деса, яна бири «келаси йили олма етишмасмикин», деб хавотир билдирди.

Умуман, Туркистон вилоятининг аксарият ҳудудларида ҳаво илиқ. Ҳаво ҳарорати кундузи +13+15 гача, кечаси +8 кўрсатади.



Муаллиф: Қайрат Зайнишев




Сўнгги хабарлар