Туркистон вилоятида дала суви истеъмоли 200 млн кубометрга камаяди

NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида дала сувининг йиллик истеъмоли 200 млн кубометрга камаяди. Бунинг учун 1,9 минг км узунликдаги каналларни таъмирлаш керак бўлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзағалиев Ҳукумат йиғилишида Туркистон вилояти экологиясини яхшилаш режасини тақдим этди.

«Суғориладиган ерларни қайта тиклаш ҳисобига 62 минг гектардан зиёд сув таъминоти яхшиланади. 1,9 минг км узунликдаги канал реконструкция қилинади. Бир йиллик суғориш суви истеъмоли 200 млн кубометрга камаяди. Бу қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини 40 миллиард тенгега етказиш ва 12 минг доимий иш ўринларини яратиш имконини беради», - деди вазир.

Шунингдек, у Туркистон шаҳрини яшил белбоғ билан ўраб олиш учун 2019 йилдан буён 3,8 млн кубометр кўчатлар экилганлигини таъкидлади.

«Туркистоннинг экологик ҳолатини яхшилаш мақсадида вилоят ҳокимлиги 2019 йилдан бери шаҳар атрофида 7,7 минг гектар майдонда яшил зона яратиш бўйича иш олиб бормоқда. Хусусан, икки йил ичида 4,7 минг гектар майдонга 3,8 млн дона кўчат ўтқазилди», - деди Мағзум Мирзағалиев.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар