17:53, 18 Июль 2022 | GMT +5
Туркистон вилоятида ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши мумкин
NUR-SULTAN. Kazinform – Туркистон вилоятида 20 – 22 июл кунлари ҳаво ҳарорати 47 даражагача кўтарилиши мумкин, деб хабар бермоқда Kazinform.
«Қазгидромет» РДК Туркистон вилояти бўлими маълумотларига кўра, бугун Туркистон вилоятининг аксарият ҳудудларида ҳаво 40-43 даража иссиқ. Вилоят маркази эса Туркистон шаҳрида - 42 даража иссиқ. Шунингдек, синоптиклар 20-22 июл кунлари иссиқ бўлишини айтишмоқда.
«Иссиқ ҳаво массалари Эрон ҳудудларидан келади. 20 – 22 июл кунлари вилоятнинг аксарият ҳудудларида 40 - 43 даража иссиқ бўлиши мумкин. Ўтрор, Арис, Туркистонда 45 даражагача кўтарилиши кутилмоқда. Баъзи жойларда ҳатто 47 гача кўтарилиши мумкин. Чимкентда 40-43 даражагача иссиқ бўлади. Бу иссиқлик жума куни кечқурунгача давом этади. Ҳозирча ёғингарчилик йўқ», - дейди «Қазгидромет» РДК Туркистон вилояти бўлимининг метеорология ва прогноз бўлими бошлиғи Асия Қидирбаева.