16:12, 08 Март 2024 | GMT +5
Туркистон вилоятида 60 та оилага квартиралар берилди
TÜRKISTAN. Кazinform - “8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” байрами доирасида Жетисай туманида 60 та оилага квартиралар берилди.

Байрам тадбирида иштирок этган туман ҳокими Серик Мамитов ва туман маслиҳати раиси Медет Қосимовлар уй эгаларини қувончи билан табриклади.
Беш қаватли уйлардан хонадонлар уй-жой олиш учун навбатда турган Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва кўп болали оилалар, І-ІІ гуруҳ ногиронлари, етим ва ота-она қарамоғисиз қолган болалар, давлат хизматчилари ва бошқа бюджет муассасаларида меҳнат қилаётган фуқароларга берилди.
Қайд этиш жоизки, келгусида Жетисай шаҳрида 90 та уй сотиб олиш ҳуқуқисиз ижарага берилиши режалаштирилган.