Туризмни ривожлантиришга 1 трлн сармоя киритилади
«Туризм соҳасида 30 та сармоявий пилот лойиҳасини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Унинг таркибида, Ақтау курорт зонасини ривожлантириш мақсадида Ақтау шаҳрида кўп қиррали туристик мажмуа қурилишини давом эттириш (мавзу парки, гольф клуби, савдо маркази, меҳмонхоналар), Манғистау вилоятидаги «Нур» кўп қиррали даволаш-соғломлаштириш маркази, Алмати шаҳридаги «Holiday inn Express» меҳмонхонаси, Топ -10 туристик дестинацияси каби бир неча сармоявий лойиҳа мавжуд», - деди вазир.
ҚР Маданият ва спорт вазири мазкур лойиҳаларга 1 трлн тенгедан зиёд сармоя лозимлигини таъкидлади.
«Умуман, маҳалиий ижро этувчи органлар билан биргаликда 1 трлн тенгедан зиёд хусусий ва давлат сармояларини киритиб, пировардида 22 минг янги иш ўринларини очиш режалаштирилмоқда», - деди Ақтоти Раимқулова марказий коммуникациялар хизматида ўтган онлайн учрашувда.
Муаллиф: Есимжан Нақтибай