Туман, яхвонлик, аёз: Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

ASTANA. Kazinform – «Қазгидромет» РДК 28 ноябр куни кутилаётган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди, дея хабар беради Kazinform.

Туман, яхвонлик, аёз: Бугун Қозоғистонда об-ҳаво қандай бўлади

Синоптиклар маълумотларига кўра, республиканинг аксарият ҳудудлари ҳали ҳам совуқ антициклон таъсирида, шу боис бугун кун очиқ ва аёзли бўлади.

Республиканинг жануби ва жануби-ғарбий қисмида атмосфера оқимлари таъсирида ёғингарчилик (ёмғир, қор), туман тушиши, яхвонлик ҳосил бўлиши мумкин. Қозоғистон Республикаси ҳудудида шамол кучайиши мумкин.

Жетису вилоятининг шимолий, шарқида, тоғли ҳудудларида, кечаси Қизилўрда вилоятининг жануби-шарқида, Туркистон вилоятининг тоғолди ҳудудларда 30 м/с ва ундан юқори тезликда шамол эсади.