Триатлон бўйича 2022 йилги Осиё чемпионати Нур-Султанда бўлиб ўтади

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – World Triathlon ва Asia Triathlon 2022-йилнинг 23-24-июн кунлари Нур-Султон шаҳрида U23 ва Junior тоифасидаги спортчилар ўртасида триатлон бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтишини тасдиқлади, дея хабар беради оlympic.kz.

Нур-Султан илк бор 2022 Asia Triathlon Junior and U23 Championships Nur-Sultan Қитъа чемпионати иштирокчиларини қабул қилади. Бугунги кунга келиб, мусобақа ва масъул техник делегатлар тасдиқланган.

Мазкур халқаро турнир 2021 йилда бўлиб ўтиши кутилган бўлса-да, бир қатор мамлакатлардаги беқарор эпидемиологик вазият ва чекловлар туфайли у бекор қилинган.

Эслатиб ўтамиз, TEMIRADAM кубогининг 5-босқичи 24 июл кунига белгиланган. Pro ва Аge Group тоифаларидаги иштирокчилар қитъа чемпионатининг тарихий масофасида баҳслашиш имконига эга бўлди.


Сўнгги хабарлар
telegram