Трамп ва SoftBank АҚШга 100 миллиард доллар сармоя киритади
ASTANA. Kazinform - “SoftBank” бош директори Масайоши Сон Флоридада сайланган президент Дональд Трамп билан учрашув чоғида келаси тўрт йил давомида 100 миллиард доллар сармоя киритилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform CNBCга таяниб.

Миллиардер-инвестор ва япон технология инвестиция компанияси асосчиси Дональд Трамп билан қўшма баёнотида сунъий интеллект ва тегишли инфратузилмага йўналтирилган камида 100 минг иш ўрни яратишга ваъда берди. Маблағ Дональд Трампнинг ваколат муддати тугагунга қадар ажратилади.
“Ушбу тарихий сармоя Америка келажагига ишончнинг монументал намойиши бўлиб, сунъий интеллект, янги технологиялар ва эртанги куннинг бошқа соҳалари айнан шу ерда АҚШда яратилиши ва ривожланишини таъминлашга ёрдам беради”, - деди Дональд Трамп.
Молиялаштириш “SoftBank” томонидан бошқариладиган турли манбалардан, жумладан «Vision Fund» ёки чип ишлаб чиқарувчи «Arm Holdings»дан олиниши мумкин.
Масайоши Сон ва Дональд Трамп 2016 йилда Трамп биринчи марта президент этиб сайланганидан сўнг шундай эълон қилганлар: япон фирмаси 50 минг иш ўрни яратиш учун 50 миллиард доллар сармоя киритишга рози бўлган.
Аввалроқ, Тime журнали Дональд Трампни йил одами деб эълон қилган.