09:01, 23 Февраль 2023 | GMT +6
Тожикистонда яна 5,6 магнитудали зилзила юз берди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Таълим-маориф вазирлигининг Сейсмологик тажриба-методик экспедицияси давлат муассасаси сейсмик станциялар тармоғи бугун Алмати вақти билан 7 соат 35 дақиқа 54 сонияда зилзила қайд этди, деб хабар бермоқда Kazinform.
Зилзила эпицентри Алмати шаҳридан 636 километр жануби-ғарбда, Тожикистон ҳудудида жойлашган.
«Зилзиланинг энергия тоифаси 11,8 балл. MPV магнитудаси 5,6. Чуқурлиги 20 км. MSK-64 кўрсаткичи бўйича маълумот келиб тушган йўқ», - деди навбатчи оператор.
Эслатиб ўтамиз, бугун эрталаб Тожикистонда 7 балли зилзила қайд этилган ва буни Алмати аҳолиси ҳам ҳис қилган.