Тожикистон Президенти Қозоғистон халқига ҳамдардлик билдирди

DUSHANBE. Кazinform – Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Сирожиддин Мухриддин Қозоғистоннинг Душанбедаги элчихонасига ташриф буюрди, дея хабар беради Кazinform мухбири.
None
Фото: t.me/abai_oblysynyn_akimdigi

Вазир Тожикистон Республикаси раҳбари Эмомали Раҳмон номидан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Абай вилоятида содир бўлган йирик ўрмон ёнғинлари оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани муносабати билан ҳамдардлик телеграммасини етказди.

photo

«Биз чуқур қайғу билан Абай вилоятида – Қозоғистоннинг шарқида содир бўлган кенг кўламли ёнғинлар ва жиддий талофатлар ва натижада инсонлар қурбон бўлгани ҳақида хабар олдик. Барча қардош Қозоғистон халқига, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз. Ишончимиз комилки, бу офат оқибатлари яқин келажакда Ҳукумат ва дўст Қозоғистон халқининг саъй-ҳаракатлари билан бартараф этилади», – дейилади телеграммада.

photo

ТИВ раҳбари Тожикистон Ҳукумати номидан ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди ва Элчихонада очилган ҳамдардлик китобига қайд этди.

Муаллиф: Мадибек Джанибеков


Сўнгги хабарлар