20:15, 24 Апрель 2023 | GMT +5
Тожикистон Президенти давлат ташрифи билан Қозоғистонга келади
ASTANA. Kazinform – 2023 йил 25 апрель куни Астана шаҳрида Қозоғистон ва Тожикистон ташқи ишлар вазирлари ўринбосарлари даражасида сиёсий маслаҳатлашувлар бўлиб ўтади. Бу ҳақда ҚР Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
«Қозоғистон томонига Ташқи ишлар вазири ўринбосари Ермухамбет Қониспаев, Тожикистон томонига эса Ташқи ишлар вазири ўринбосари Содиқ Имоми бошчилик қилади. Сиёсий маслаҳатлашувларнинг асосий мавзуси Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмоннинг Қозоғистонга бўлажак давлат ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиш бўлади», – деди А. Смадияров Астанада бўлиб ўтган матбуот анжуманида.
Унинг сўзларига кўра, маслаҳатлашувлар чоғида Қозоғистон ва Тожикистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва келгусида ривожланиш истиқболлари кўриб чиқилади.
Муаллиф: Марлан Жиембай