Тожикистон Қозоғистонда савдо уйларини очишни режалаштирмоқда

DUSHANBE. Кazinform - Тожикистон Россия, Туркия, Қозоғистон ва Саудия Арабистонига маҳаллий корхоналар маҳсулотлари намуналарини тақдим этадиган савдо уйларини очиш орқали экспорт имкониятларини кенгайтиришга интилмоқда, дея хабар беради Кazinform Тrendга таяниб.
None

«Айни пайтда биз Санкт-Петербург ва Москвада, шунингдек, Саудия Арабистони, Қозоғистон ва Туркияда Тожикистон савдо уйларини очиш устида фаол ишлаяпмиз. Бу ташаббус ишлаб чиқилмоқда», – деди республика экспорт агентлиги директори Баҳриддин Сирожиддинзода.

Бундай савдо уйлари Тожикистон корхоналарида ишлаб чиқарилаётган маҳсулот намуналари билан танишиш, шунингдек, ишлаб чиқарувчилар билан алоқа қилиш учун маълумотлар олиш ва буюртма бериш имкониятларини тақдим этади.


Сўнгги хабарлар