Тожикистон фуқаролари Алматида ўз ватандошини ўғирлаб, пул талаб қилишган
Департамент хабарига кўра, М. исмли 32 ёшли Тожикистон фуқароси ғойиб бўлганлиги ҳақида унинг ҳамюрти полицияга ариза билан мурожаат қилган.
Эркакнинг сўзларига кўра, фуқаро М. 13 август куни дўсти билан учрашгани борган ва қайтмаган.
«Тезкор тергов гуруҳи тузилди. Мазкур ҳолат юзасидан Қозоғистон Республикаси Жиноят кодексининг 125-моддаси (Ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилди. М.ни ўғирлаб кетишганини ва уни қаерда куч билан ушлаб турганини аниқладик. Маълумки, Алмати шаҳрининг Медеу туманида квартира ижарага олинган. Полициянинг махсус кучлари ёрдамида махсус тадбир ўтказилган. 20 минг доллар миқдорида товон пули талаб қилиб, ўз ватандошини ўғирлаб кетган 6 нафар Тожикистон фуқароси қўлга олинди. Улар уни калтаклаб, бутун жараённи видеога олишган», - дейди Алмати ПД уюшган жиноятчиликка қарши кураш бошқармаси бошлиғи Жанат Нурғалиев.
Полиция вакилининг сўзларига кўра, гумонланувчилар тергов изоляторида. Қозоғистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 201-моддасига кўра, бошқа маълумотлар тергов манфаатларини кўзлаб эълон қилинмаган.
Муаллиф: Алма Муқанова