Тожикистон-Афғонистон чегарасида халқаро террорчи ташкилот аъзолари йўқ қилинди – Тожикистон ТИВ

Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, 26 апрель куни халқаро террорчилик ташкилотининг икки нафар аъзоси Тожикистон Республикасининг тоғли Бадахшон мухтор вилояти ҳудудида террорчилик ҳаракатлари содир этиш мақсадида Тожикистон давлат чегараси чизиғини ноқонуний кесиб ўтган.
«Иккала террорчи ҳам Тожикистон ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олинди, террорчилар ва уларнинг тарафдорларининг режаси барбод бўлди», — дейилади Ташқи ишлар вазирлиги хабарида.
Тожикистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чегарани бузиш ва террорчилик ҳаракатларидан хавотир билдирди ва Тожикистон чегараси максимал даражада ҳимоя қилинишини ҳамда уни бузишга уринаётган барча шахслар ва гуруҳларгпа мамлакат қуролли кучлари томонидан ўз вақтида ва тегишли чоралар кўрилишини маълум қилди.
Мадибек Жанибеков