Тошкентнинг доимий аҳолиси 3 миллионга яқинлашди

Шундан, эркаклар сони – 1 миллион 471 минг 700 нафарни, аёллар сони 1 миллион 527 минг 800 нафарни ташкил этмоқда.
Шаҳар ҳудудлари кесимида таҳлиллар шуни кўрсатдики, 1 июль ҳолатига кўра, энг кўп аҳоли сони Олмазор туманида бўлиб, 395 минг нафарни ташкил этди. Энг кам аҳоли эса Бектемир туманида – 55,7 минг киши.
«Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг тақсимланишида, Олмазор туманида – 395 минг нафар, Юнусобод туманида – 366,9 минг, Шайхонтоҳур туманида – 360,5 минг, Мирзо Улуғбек туманида – 323,1 минг, Учтепа туманида – 293,5 минг, Яшнобод туманида – 289,4 минг, Чилонзор туманида – 271,9 минг, Янгиҳаёт туманида – 161 минг, Миробод туманида – 150,1 минг, Сергели туманида – 162,3 минг, Яккасарой туманида –126,9 минг ҳамда Бектемир туманида – 55,7 минг нафар кишига тўғри келади», - дейилади агентлик хабарида.