Тошкентдаги дзюдо бўйича Grand Slam турнирига Қозоғистондан кимлар боради

ASTANA. Kazinform – 1-3 март кунлари Ўзбекистон пойтахти Тошкентда бўлиб ўтадиган дзюдо бўйича Grand Slam турнирга Қозоғистондан кимлар бориши маълум бўлди.

Дзюдо бўйича Grand Prix Portugal  турнирида Қозоғистондан кимлар иштирок этади
Фото: olympic.kz

Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, Қозоғистон эркаклар терма жамоаси 7 та вазнда баҳс олиб боради.

Улар:

60 кг: Елдос Сметов, Нурқанат Серикбаев

66 кг: Есет Қуанов, Ғусман Қирғизбаев

73 кг: Данияр Шамшаев, Асқар Нарқулов

81 кг: Абилайхан Жубаназар, Руслан Мусаев

90 кг: Айдар Арапов, Ермахан Ануарбеков

100 кг: Бекзат Шағатаев, Нурлихан Шархан

+100 кг: Ерасил Қажибаев, Ғалимжан Қириқбай

Эслатиб ўтамиз, 2-4 февраль кунлари Франция пойтахти Париж шаҳрида “Катта дубулға” туркумига кирувчи жаҳон турнири бўлиб ўтди. Ўша турнирда Қозоғистон терма жамоасидан фақат Нурлихан Шархан шоҳсупага кўтарилган эди.

Сўнгги хабарлар