Нурлихан Шархан Парижда бўлиб ўтаётган Grand Slam жаҳон мусобақасида бронза медалига эга бўлди
ASTANА. Kazinform - Қозоғистонлик татами устаси Нурлихан Шархан Парижда бўлиб ўтаётган Grand Slam жаҳон мусобақасида бронза медалига эга бўлди.

100 килограмм вазн тоифасида баҳсларда қатнашаётган қозоғистонлик спортчи бронза медали учун кечган баҳсда швейцариялик рақиби Эйч Даниэлни яққол устунлик билан мағлуб этди ва совриндор бўлди. Мусобақа давомида унинг рақиби учта огоҳлантириш олди ва ғалаба шу заҳоти қозоғистонлик спортчига насиб этди.
Нурлихан Шархан саралаш босқичида ўз гуруҳининг энг яхшиси бўлди. У биринчи босқичда Натаниэль Кивани (АҚШ), сўнгра жаҳон рейтингида учинчи ўринни эгаллаган нидерландиялик Майкл Коррелни мағлуб этди. У чорак финалда сербиялик Александр Куколни қўшимча вақтда вазари очкоси билан мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди.
Ярим финалда у икки карра жаҳон чемпиони испаниялик Николоз Шеразадишвили билан учрашиб, рақибига мағлуб бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Франция пойтахти Париж шаҳрида ўтказилаётган Grand Slam жаҳон турнирида 110 давлатдан 661 нафар спортчи иштирок этмоқда. Машҳур мусобақада Қозоғистондан 14 нафар спортчи иштирок этади.
Шунингдек, Халқаро дзюдо федерацияси (IJF) қоидаларига кўра, Grand Slam турнири чемпионлари – 1000, кумуш медаль соҳиблари – 700, кучли учликдагилар – 500 рейтинг очкосига эга бўлади.