Тошкентда турк дунёсида тадбиркорлик ва ижтимоий фанлар бўйича конгресс бўлиб ўтади

TASHKENT. Kazinform – Жорий йилнинг 20-22 июнь кунлари EMI Congress (Entrepreneurship and Management Inquiries) томонидан Тошкент шаҳридаги TEAМ хусусий университетида 7 Халқаро конгресс ўтказилади. Бошқа хорижий университет ва ташкилотлар билан бир қаторда, яна бир хусусий олий ўқув юрти – Diplomat University конгресс ҳамкори ва ташкилотчиси сифатида иштирок этади. Бу ҳақда Kazinform Kun.uzга таяниб хабар беради.
None
None

Конгресс гибрид шаклда ўтказилиб, унинг асосий мавзуси «Турк дунёсида тадбиркорлик ва ижтимоий фанлар» сифатида белгиланган. Унда энг яхши мақолалар тақдирланибниб, конгресс тўплами ва халқаро журналларда чоп этилади.

EMI Конгресс Туркияда жойлашган академик, ижтимоий ва маданий ташкилот бўлиб, унда академиклар, тадбиркорлар, давлат ва хусусий сектор раҳбарлари, нодавлат нотижорат ташкилотлар раҳбарлари маълумот ва тажриба алмашадилар. Бундан олдинги 6 та конгресс (2018-2021 йиллар) Никосия, Каппадокия, Истанбул, Гостивар, Варна каби шаҳарларда ўтказилган.

«Мазкур конгресс нафақат илмий ва амалий аҳамиятга эга, балки Тошкентдаги Diplomat ва Team хусусий университетлари ҳамкорлигини ўрнатишда муҳим қадам бўлади», – деди Diplomat University ректори Элёр Маҳмудов.

Фото: Diplomat University

Сўнгги хабарлар