Тошкентда туризм форуми бўлиб ўтади

None
None
TASHKENT. UzA- Kazinform – 19-20 май кунлари Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар туризм соҳаси вакиллари билан учрашув бўлиб ўтади, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.

ЎР Туризм ва маданий мерос вазирлигидан маълум қилишларича , «Hilton Tashkent City» меҳмонхонасида бўлиб ўтадиган тадбир Ўзбекистон Республикасининг 2022 йилда ШҲТ саммитига раислиги доирасида ташкил этилган.

20 май куни ШҲТга аъзо давлатларнинг илмий ва ишбилармон доиралари, шунингдек, туризм соҳаси вакиллари иштирокида «ШҲТга аъзо давлатлар ҳамкорлигининг янги босқичи: туризм ва маданий мерос» мавзусидаги туризм форуми бўлиб ўтади. Форум иштирокчилари халқаро туризм, ШҲТга аъзо давлатларнинг маданий меросини сақлаш ва тарғиб қилиш, шунингдек, туризм ва маданий мерос соҳасидаги илмий-техникавий ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.

Шунингдек, соҳа раҳбарлари туризмни тиклашни жадаллаштириш бўйича қўшма ташаббуслар, туризмнинг иқтисодий ўсиш мультипликатори сифатидаги ролини оширадиган янги лойиҳа ва дастурларни кўриб чиқадилар.

Бўлажак йиғилиш кун тартибидан туризм соҳасида ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар лойиҳаларини ва ШҲТга аъзо давлатлар ўртасида музейлар соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисидаги меморандум лойиҳаларини тасдиқлаш киради.


Сўнгги хабарлар