Тошкентда кучли портлаш: жароҳатланганлар бор, уй ва бошқа объектларга зарар етган

Ўзбекистон
Фото: очиқ манбалардан олинган

Тунда Тошкентнинг Сергели туманидаги омборхонада кучли портлашдан сўнг ёнғин содир бўлди. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар бор. Тармоқлардаги видеоларда уй ва бошқа объектларга жиддий зарар етганини кўриш мумкин. Ёнғин қуршаб олинган, уни ўчириш ишлари давом этмоқда, деб хабар беради Kazinform ХАА Gazeta.uz сайтига таяниб.

28 сентябрь куни тунда Тошкент шаҳри Сергели туманидаги «Қурувчилар» даҳасида «Inter Logistics» МЧЖга қарашли омборхонада кучли портлаш содир бўлди, деб хабар бермоқда ФВВ.

Соат 02:43 да (Астана вақти билан 3:43) ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 16 та ёнғин-қутқарув экипажи ва 3 та автонарвон соат 02:48 да ҳодиса рўй берган ҳудудга етиб борган. Ёнғинни ўчириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган видеоларда кучли портлаш овозини эшитиш мумкин. Яқин атрофдаги хонадонларга зарар етган. Савдо ва бошқа марказлар жиддий зарар етган. Хонадонларга тез ёрдам машиналари етиб борган.

ФВВ ҳодиса «Самолёт қулаши оқибатида содир бўлган» мазмунидаги хабарларни рад этди.

Соғлиқни сақлаш вазирлининг маълум қилишича, портлаш оқибатида жароҳатланганлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази ва унинг Тошкент вилояти филиалига олиб келинган.

Ҳозирга қадар улар орасида ўта оғир тан жароҳати олганлар йўқ. Айни пайтда шифокорлар томонидан жабрланганларга барча керакли тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, дейилади хабарда.

Портлаш сабаблари ҳозирча аниқланмаган. Ёнғин ҳали ҳам ўчириб бўлингани йўқ.

Жабрланганлар ва шикаст етган транспорт воситалари сони аниқланмоқда.

Сўнгги хабарлар