Тошкентда қозоқ киноси кунлари бошланди

TASHKENT. Kazinform – Бугун Тошкентда бошланган Қозоқ киноси кунлари доирасида қозоқ киночиларининг тўққизта асари ўзбек томошабинларига тақдим этилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

Биринчи фильм режиссёр Болат Мансуровнинг Шакен Айманов номидаги «Қазақфильм» АЖ ишлаб чиқариш-техник базасида қайта тикланган «Султон Бейбарс» тўлиқ метражли бадиий фильми бўлди.

photo

Тадбир доирасида 20-23 июнь кунлари Тошкентдаги Алишер Навоий номидаги Марказий кино уйида томошабинларга «Мұқағали» (режиссёр Болат Қалимбетов), ​​«Дос-Мұқасан» (Айдин Сахаман), «Паралимпиец» (Алдияр Байракимов), «На старте» (Ернар Нурғалиев) ва «Лето 1941-го» (Бекболат Шекеров) бадиий фильмлари тақдим этилади.

Болалар учун «Кенже қыз» (Иван Ардашов), «Бесік жыры» (Дилшат Рахматуллин) ва қозоқ анимацияси ижодкори, режиссёр ва рассом А.А.Хайдаров таваллудининг 100 йиллигига бағишланган «Әмен ағаның ғажайып бәйтерегі» (Жанадил Байдарбеков) анимацион фильмлари тақдим этилади.

Қозоқ кино асарлари Тошкент шаҳри аҳолиси ва меҳмонларида катта қизиқиш уйғотди.

photo

photo

photo

Муаллиф: Мадибек Джанибеков

Сўнгги хабарлар