Тошкентда Қозоғистоннинг 63-Олимпиада йўлланмаси қўлга киритилди
Қозоғистон Республикаси Миллий олимпия қўмитаси маълумотларига кўра , Алина Адилханова кўпкурашда 95.15 балл билан ғолиб бўлди. Иккинчи ва учинчи ўринларни ўзбекистонликлар Тахмина Икромова (92.90) ва Екатерина Фетисова(90.85) эгаллашди.
Қозоғистонлик яна бир спортчи Адиля Тилеукенова еттинчи ўринни эгаллади.
Халқаро гимнастика федерацияси лицензия берувчи Осиё чемпионатини ўтказишни сўнгги паллада ҳал қилиб, турнир 6 июнда бошланган эди.
Мусобақа регламентига кўра, ягона ғолиб олимпия ўйинлари йўлланмаси билан тақдирланади.
Шундай қилиб, Алина Адилханова сариқ қитъадан Токио ўйинларига ягона лицензига эга. Ҳозирга қадар Алина Адилханова яккалик мусобақанинг копток ва ҳалқа машқларида кумуш, булава билан машқ бажаришда олтин медални ютиб олган.
Алина Адилханова 2001 йил 26 январда туғилган. 2018 йилги Осиё ўйинларида жамоавий ва яккалик мусобақаларда ғолиб бўлган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунга қадар Қозоғистон спортнинг 25 туридан 63 та Олимпия йўлланмасини қўлга киритди.