Тошкентда конституциявий ислоҳотга бағишланган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда

None
TASHKENT. UzA-Kazinform – Тошкентда «Конституциявий ислоҳотнинг мазмуни ва моҳияти: Янги Ўзбекистон – янгиланаётган Конституция» мавзусида юқори даражадаги халқаро конференция бўлиб ўтмоқда, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Тадбирда АҚШ, Буюк Британия, Германия, Франция, Япония, Корея Республикаси, Хитой, Туркия, Австрия, Бельгия, Венгрия, Словения, Польша, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистондан етакчи сиёсатчилар, давлат арбоблари, эксперт-олимлар иштирок этмоқда.

Анжуманга БМТ, ЕИ, ЕХҲТ каби нуфузли халқаро ташкилотлар вакиллари ҳам жалб қилинган.

Конституциявий ислоҳотнинг муваффақияти етакчи эксперт-таҳлилий доира ва халқаро демократик ҳамжамият томонидан тан олинишига ҳам боғлиқ. Айни ҳолат мазкур нуфузли конференцияни ташкил этишда асосий омил бўлди.
Анжумандан кўзланган асосий мақсад – маҳаллий ва хорижий экспертлар, таҳлилий доира вакиллари томонидан жараёнга баҳо бериш, конституциявий ўзгаришнинг аҳамиятини аҳоли ва халқаро жамоатчиликка етказиш.

Фото: UzA

Сўнгги хабарлар
telegram