Тошкентда қиличбозлик бўйича жаҳон кубоги ўтказилади

TASHKENT. Kazinform – Шу йилнинг 20-21 ноябр кунлари 30га яқин давлатларнинг спортчи қизлари Тошкентда қиличбозликнинг сабля йўналиши бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон кубоги мусобақасида иштирок этиши кутилмоқда. Бу ҳақда Kazinform UzAга таяниб хабар қилади.
None
None

Маълум қилинишича, бугунгача Россия, Польша, Болгария, Қозоғистон, Миср, Украина, Озарбайжон, Беларусь мамлакатлари мазкур нуфузли мусобақада қатнашиш талабномаларини ташкилий қўмитага тақдим этган.

Режага кўра, мусобақанинг биринчи кунида спортчилар яккалик баҳсларда, иккинчи куни жуфтлик беллашувларида қатнашишади.


Сўнгги хабарлар