Тошкентда қаҳва ва чой фестивали бўлиб ўтади

Ташкилий қўмита хабарига кўра, фестиваль меҳмонлари қаҳва, салқин ичимликлар, какао, смузи ва бошқа муаллифлик ичимликларини татиб кўриши мумкин бўлади.
Маълум қилинишича, «Tea&Coffee Expo» кўргазмасида Ўзбекистоннинг энг яхши қаҳва қовурувчиларидан қаҳва доналарини харид қилса бўлади. Фестиваль соҳанинг барча янгиликларини тақдим этиб, қаҳва ва чой дамлаш учун аксессуарларни ҳам намойиш этади. Бундан ташқари асал, мурабболар ва ҳунармандчилик асарлари кўргазма-ярмаркалари ташкил қилинади.
Янги иш бошлаган тадбиркорлар эса ўз қаҳвахонаси учун франшиза харид қилиши мумкинлиги айтилмоқда.
Фестиваль дастуридан семинарлар, маърузалар, маҳорат дарслари ва дегустациялар, бариста касби тўғрисида давра суҳбати ва бошқа кўплаб тадбирлар ўрин олган.
Фестиваль доирасида баристалар ва барменлар ўртасида чемпионат ўтказиш режалаштирилган. Ғалаба қозонган бариста Италияда бўлиб ўтадиган чемпионатга йўлланма олади.