14:51, 27 Апрель 2022 | GMT +5
Тошкентда хорижликлар учун 1000 долларлик туристик пакет ишлаб чиқилади
TASHKENT. Kazinform – Ўзбекистон пойтахтида хорижлик сайёҳларни жалб қилиш учун 1000 долларлик туристик хизматлар пакети шакллантирилади. Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳар ҳокимига туризмни ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда тегишли топшириқ берди, дея хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон раҳбари матбуот хизматига таяниб.

«Тошкентга камида 3 кунга хорижлик сайёҳларни жалб қилиш бўйича алоҳида дастурни амалга ошириш ва «1000 долларлик хизматлар пакети»ни тақдим этиш вазифаси қўйилди», - деди Ўзбекистон Президенти.
Туристларни жалб қилиш учун йил бўйи фаолият юритувчи аквапарклар, аттракционлар ва бошқа тематик боғларни ташкил этиш режалаштирилган; камида 5 та кечаю кундуз ишлайдиган гастрономик ва савдо кўчалари; ресторанлар, меҳмонхоналар ва жамоат жойларида жонли концертлар; очиқ ҳавода намойишлар (рақс ва мусиқа дастурлари) ва фестиваллар (гуллар, музқаймоқ, мусиқа, гастрономия).
«Бунинг шарофати билан пойтахтга қўшимча 1 миллион сайёҳни жалб қилиш мумкин», – деди Шавкат Мирзиёев.
Муаллиф: Мадибек Жанибеков