Тошкентда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича минтақавий идораси очилиши мумкин

None
Фото: UzA
TASHKENT. UzA-Kazinform – Ўзбекистон Республикаси Табиий ресурслар вазирлигида ЮНЕСКОнинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Сара Ношади билан учрашув бўлиб ўтди, дея хабар беради Kazinform UzA агентлигига таяниб.

Вазирлик хабарига кўра, Табиий ресурслар вазирлиги ва ЮНЕСКО ўртасида экологик таълим ва табиий меросни бошқариш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди.

Учрашувда «яшил» иқтисодиётга босқичма-босқич ўтиш, рақамлаштириш тизимини жорий этиш, экологик билим ва маданиятни юксалтириш, ходимлар ва мутахассислар салоҳиятини оширишда хорижий тажрибадан фойдаланиш муҳимлиги таъкидланди.

«Ўзбекистоннинг атроф-муҳит ва табиий ресурсларидан фойдаланиш бўйича миллий ҳисоботни ишлаб чиқиш, миллий экологик ва табиий мерос рўйхатларини яратиш муҳимлиги таъкидланди. Шу билан бирга, Тошкентда БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича минтақавий ваколатхонасини очиш таклифи билдирилди», – дейилади хабарда.

Бундан ташқари, Орол туманидаги «Орол» маданий мероси боғининг инновацион лойиҳасини яратиш, маданий мерос объектлари учун ташриф буюрувчилар марказларини ташкил этиш, иқлим ўзгаришининг олдини олиш бўйича стратегик аҳамиятга эга дастурларни ишлаб чиқиш масалалари ҳам муҳокама этилган.

Сўнгги хабарлар
telegram