22:10, 26 Январь 2023 | GMT +5
Тошкент шаҳрида кўнгилочар марказлар, истироҳат боғлари ва савдо дўконлари фаолиятига қўйилган чекловлар олиб ташланди
ТASHKENT. Кazinform – Ўзбекистон пойтахтида куннинг исиши ва электр таъминоти яхшиланиши муносабати билан кўнгилочар марказлар, истироҳат боғлари ва савдо дўконларининг иш вақти бўйича чекловлар олиб ташланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
Тошкент ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, об-ҳавонинг кескин кескин ўзгариши муносабати билан шаҳар ҳокимлиги томонидан 16 январдан (соат 10:00 дан 17:00 гача) аһолини доимий равишда электр энергияси ва газ билан таъминлаш учун барча савдо ва хизмат кўрсатиш объектлари, кўнгилочар марказлар ва истироҳат боғларининг иш вақти қисқартирилди.
Фақат озиқ-овқат дўконлари ва умумий овқатланиш корхоналари ўзгаришсиз қолди.
«Ҳаво ҳарорати кўтарилиб, вазият барқарорлашгани боис барча муассасалар ўз фаолиятини нормал режимда давом эттириши мумкин», — дейилади пойтахт маъмурияти хабарида.
Фото: pikabu.ru
Муаллиф: Мадибек Жанибеков