Тошкент халқаро кинофестивали доирасида «Қозоғистон киноси кунлари» бошланди

TASHKENT. UZA-Kazinform - «Ипак йўли дурдоналари» 14-Тошкент халқаро кинофестивали доирасида Қозоғистон киноси кунлари бошланди, деб хабар беради Kazinform ЎзАга таяниб.
None

13-18 сентябр кунлари бўлиб ўтадиган халқаро кинофестивал доирасида ташкил этилган машҳур тадбирда қозоғистонлик режиссёр Алдияр Байракимовнинг «Паралимпиячи» фильми намойиш этилди.

Фильм ҳақиқий воқеага асосланган бўлиб, унда ёш ва кучли чанғичи Мақсат Қуанишбаев қишки Олимпия ўйинларига боришдан олдин автоҳалокатга учраб, бир оёғидан айрилади.

Бу воқеадан кейин у тушкунликка тушиб, спортни тарк этади. Аммо кунларнинг бирида у Паралимпия ўйинларига тайёргарлик кўраётган ногирон спортчиларнинг машғулотларида қатнашади ва ногиронлигига қарамай яхши натижалар кўрсатади. Бу ҳолатни пайқаган мураббий уни жамоага қўшилишини сўрайди.

Мақсат рози бўлди ва 2018 йили Пхёнчханда бўлиб ўтган Қишки Олимпия ўйинларида 1500 метрга югуриш бўйича биринчи чемпион бўлади.

Бош ролни (Мақсат Қуанишбаев) ёш ва иқтидорли актёр Асқар Ильясов ижро этган.

Эслатиб ўтамиз, XIV Тошкент халқаро кинофестивалида дунёнинг 40 дан ортиқ давлатидан 500 га яқин кинематографлар иштирок этиши кутилмоқда. Улар орасида Такэси Китано, Люк Бессон, Арманд Ассанте, Сергей Безруков, Тимур Бекмамбетов, Бурак Озчивит, Умеш Меҳра, Адай Абелдинов ва бошқа машҳур кино юлдузлари бор.

Бутунжаҳон кино кунларида 150 дан ортиқ бадиий, қисқа метражли ва ҳужжатли фильмлар намойиш этилади.


Фото: UzA

Сўнгги хабарлар