Тошкент аэропортида 50 дан ортиқ тимсоҳ болаларини ноқонуний олиб киришга уринган одам ушланди

TASHKENT. Kazinform - Тошкент халқаро аэропортида рейслардан бирининг йўловчиси 50 дан ортиқ тимсоҳ болаларини ноқонуний равишда олиб ўтмоқчи бўлди, деб хабар бермоқда Kazinform Ўзбекистон Давлат божхона қўмитаси матбуот хизматига таяниб.
None
None

Божхоначилар йўловчининг багажидан 54 дона тимсоҳ боласини аниқлади. У судралиб юрувчиларни мева ва сабзавотлар орасига бир нечта пластик идишларга яширган. Багажни сканерлашни қийинлаштириш учун контейнерлар фолга билан ўралган эди.

Ҳозирда мазкур факт юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда қонунчилик даражасида уйда ёввойи ва заҳарли ҳайвонларни сақлашни тақиқлаш режалаштирмоқда. 29 август куни Ўзбекистон Экологик партияси депутатлари «Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунга тегишли ўзгартиришлар киритиш ташаббуси билан чиқди.

Парламент аъзолари сўнгги пайтларда жамоат жойларида, тўй-ҳашам, байрам, юбилей ва бошқа оилавий тадбирларга йиртқич ва заҳарли ёввойи ҳайвонларни олиб кириш ҳолатлари кўпайганини таъкидладилар. Бу ҳолат атрофдаги фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига жиддий хавф туғдиради.

Фото: t.me/ecogovuz

Сўнгги хабарлар