ТОП-10: Ўзбекистоннинг энг йирик савдо ҳамкор давлатлари
TASHKENT. Kazinform — Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 185 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.
Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 давлатлар:
- Хитой — 7,7 млрд АҚШ доллари;
- Россия Федерацияси — 5,8 млрд АҚШ доллари;
- Қозоғистон — 2,3 млрд АҚШ доллари;
- Туркия — 1,2 млрд АҚШ доллари;
- Афғонистон — 915,8 млн АҚШ доллари;
- Франция — 771,9 млн АҚШ доллари;
- Корея Республикаси — 747,8 млн АҚШ доллари;
- БАА — 746,6 млн АҚШ доллари;
- Германия — 501,9 млн АҚШ доллари;
- Қирғиз Республикаси — 469,0 млн АҚШ доллари.
Эслатиб ўтамиз, Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 32,8 млрд АҚШ долларини ташкил этди.