11:17, 03 Июль 2021 | GMT +5
Токио Олимпиадасининг энг ёш иштирокчиси 12 ёшда
NUR-SULTAN. Kazinform - Буюк Британия терма жамоасининг энг ёш спортчиси, 12 ёшли қиз ҳам Токиодаги Олимпия ўйинларида иштирок этади, деб хабар берди Kazinform Reuters агентлигига таяниб.
Буюк Британиядан 12 ёшли Скай Браун яқинда Токиода бўлиб ўтадиган Олимпия ўйинларида скейтбординг бўйича жамоага киритилди. У Буюк Британиядан Ёзги Олимпиадада қатнашадиган энг ёш иштирокчи.