09:14, 27 Июль 2021 | GMT +5
Токио-2020: Қозоғистонлик таэквондочи мусобақани муваффақиятли бошлади
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик таэквондочи Жансел Денис Токио Олимпиадасидаги илк жангида ғалаба қозонди, деб хабар беради Kazinform Olympic.kzга таяниб.
67 килограммдан юқори вазн тоифасида қатнашган у ўзининг илк жангини ўзбекистонлик спортчига қарши ўтказди. Учрашув 10: 9 ҳисобида Жансел фойдасига ҳал бўлди.