17:36, 27 Июль 2021 | GMT +5
Токио-2020: Қозоғистонлик спортчи 200 метрга брасс усулида сузишда ярим финалга чиқди
TOKYO. Kazinform- Токио Олимпиадасида иштирок этаётган Дмитрий Баландин 200 метрга брасс усулида сузишда ярим финалга чиқди, деб хабар беради Kazinform.
Қозоғистонлик спортчи 200 метрга брасс усулида сузишда муваффақиятли ўйин намойиш этди. У бу вазифани 2: 08.99 вақт мобайнида бажарди.
Шундай қилиб, у саккизталик орасида тўртинчи ўринни эгаллади. Натижада у эртага, 28 июл куни бўлиб ўтадиган ярим финалга йўл олди.
Ушбу масофанинг финали 29 июлга белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2016 йилги Рио Олимпиадасида у ушбу мусобақада чемпион бўлган эди.
Бу мамлакатда сузиш бўйича ҳозиргача энг юқори натижадир.