Тоқаев Total компаниясининг нефть-газ соҳасидаги инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш истиқболларини муҳокама қилди

ASTANA. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Total Energies компанияси президенти Патрик Пуяннени қабул қилди, дея хабар беради Kazinform агентлиги Ақордага таяниб.
None
Фото: akorda.kz

ҚР Президенти Total Energies компанияси директорлар кенгаши раиси ва президенти Патрик Пуяннени қабул қилди.

Учрашувда Total Energies компаниясининг Қозоғистон билан алоқаларининг асосий жиҳатлари ва энергетика соҳасидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама этилди. Шу билан бирга, Total компаниясининг нефть ва газ кимёси соҳасидаги инвестиция лойиҳаларида иштирок этиш истиқболлари кўриб чиқилди.

photo

Сўнгги хабарлар