Тоқаев Путинни Қозоғистон-Россия дипломатик муносабатларининг 30 йиллиги билан табриклади

ASTANA. Kazinform - Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Россия Федерацияси Президенти Владимир Путинга табрик мактуби йўллади. Бу ҳақда Ақордага таяниб, Kazinform хабар бермоқда.
None

«Кейинги ўн йилликда икки давлат ўртасида мустаҳкам дўстлик ва яхши қўшничилик, муштарак тарихий ва маънавий қадриятларга асосланган стратегик шериклик ва ҳақиқий иттифоқ мустаҳкамланди. Қозоғистон ва Россия ўртасидаги ибратли ҳамкорликнинг бугунги даражасига сизнинг Россия давлати раҳбари сифатидаги улкан ҳиссангиз туфайли эришилди.

Россия Қозоғистоннинг ишончли савдо-иқтисодий ҳамкори, мамлакатнинг етакчи инвесторларидан биридир. Турли соҳаларда қўшма йирик лойиҳаларнинг муваффақиятли амалга оширилаётгани ҳудудлараро мулоқотни кенгайтириш ва ҳар томонлама ҳамкорликни чуқурлаштиришга хизмат қилмоқда.

Қозоғистон ва Россия кўп томонлама платформаларда, шунингдек, Евроосиё маконида интеграция бирлашмалари доирасида яқин ҳамкорликни йўлга қўйган. Бу давлатларнинг узоқ муддатли манфаатларига мос келади», — дейилади табрик мактубида.

Фото: akorda.kz

Сўнгги хабарлар