Тоқаев март ойида сиёсий ислоҳотларнинг янги пакети бўйича Мурожаатнома билан чиқади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев март ойи ўрталарида халққа мурожаат қилади. Бу ҳақда Давлат раҳбари матбуот котиби Берик Уали маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 11 январ куни Мажилис йиғилишида фуқаролик жамияти ва экспертлар билан мулоқот асосида сиёсий ислоҳотларнинг янги пакети ишлаб чиқилишини маълум қилганди.

Шу муносабат билан Президент март ойи ўрталарида халққа Мурожаатнома билан чиқиш қилишни режалаштирмоқда. Ушбу Мурожаатномада ислоҳотларнинг асосий йўналишлари ва жамиятни сиёсий ўзгартиришга қаратилган энг муҳим чора-тадбирлар белгилаб берилган», — деб ёзди Б.Уали Facebook.

Сўнгги хабарлар
telegram