Тоқаев: Марказий Осиёга жалб қилинган инвестицияларнинг 60 фоизи Қозоғистонга тегишли
TARAZ. Kazinform — Президент “Марказий Осиё плюс” форматига талаб ортиб бораётганини айтди. Бу ҳақда Ақорда матбуот хизмати хабар берди.
Давлат раҳбари таъкидлаганидек, бу йил минтақа мамлакатлари Европа Иттифоқи, Италия, Хитой, Россия, АҚШ ва Япония билан қўшма музокаралар олиб борди.
“Минтақага жалб этилган инвестицияларнинг 60 фоиздан ортиғи Қозоғистонга тегишли. Инвестициялар билан бир қаторда янги технологиялар, билимлар келмоқда, қўшма илмий-техник марказлар ва хорижий университетларнинг филиаллари очилмоқда. Қозоғистон товарлари ва маҳаллий бизнес учун ҳар қандай чегара очиқ. Шунинг учун барча хорижий шериклар билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни ўрнатиш замонавий талаб, ҳатто ҳаётий заруратдир. Шундай қилиб, Қозоқ халқи янгиланишнинг янги босқичига қадам қўймоқда. Биз бу йўналишда тинимсиз ишлашда давом этишимиз керак”, — деди Тоқаев.
Аввалроқ Жамбил вилоятига амалий ташриф билан борган Давлат раҳбари Dala Glass шиша ишлаб чиқариш корхонаси фаолияти билан танишгани ҳақида хабар берган эдик.