16:40, 21 Июль 2022 | GMT +5
Тоқаев Марказий Осиё транспорт логистикасида тариф сиёсатини оптималлаштиришни таклиф қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев транспорт логистикасида тариф сиёсатини оптималлаштиришни таклиф қилди, деб хабар бермоқда Kazinform.
«Бу борадаги фаолиятимизни мувофиқлаштириб, транспорт-логистика лойиҳаларимиз самарадорлигини оширган бўлардик. Шу боис ҳукуматларимиз тариф сиёсатини оптималлаштириш ва маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштириш йўлида яқиндан ҳамкорлик қилиши керак», — деди Қасим-Жомарт Тоқаев Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг IV Маслаҳат учрашувида.
Президентнинг фикрича, минтақа давлатларининг амбициялари Марказий Осиёни қуруқликдаги кўприк ва хомашё етказиб берувчи сифатида илгари суриш билан чекланиб қолмаслиги керак.
«Асосланган иқтисодий моделни яратиш кенг кўламли саноатлаштиришни ва иқтисодиётнинг истиқболли йўналишларида доимо биринчи ўринда туришни тақозо этади», - деди Давлат раҳбари.