Тоқаев Қозоғистондан олтин ва хорижий валюта олиб чиқишни тақиқлаш тўғрисида Фармон қабул қилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев бугун Қозоғистон Республикасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги Фармонни имзолади, дея хабар бермоқда Kazinform Ақордага таяниб.

Ҳужжатда айтилишича, Қозоғистон Республикасининг миллий манфаатларини ҳимоя қилиш ва Қозоғистон Республикасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида:

Эквиваленти 10 000 (ўн минг) АҚШ долларидан ортиқ бўлган нақд хорижий валюта ва (ёки) пул воситаларини;

ҚР Миллий банки томонидан муомалага чиқарилган 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик аффинирланган «ALTYN BARYS» олтин қуймалари ва кумушдан ясалган «KÚMIS BARYS» кумуш инвестиция монеталарини, шунингдек, 100 граммдан ортиқ аффинирланган олтинни олиб чиқиш тақиқланади.

Бунда, хорижий валюталарнинг қиймати улар олиб чиқилаётган санада ҚР Миллий банки томонидан белгиланган курс бўйича ҳисобланади.

Мазкур Фармон расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Сўнгги хабарлар
telegram