Тоқаев Кореяда таҳсил олаётган ва ишлаётган қозоғистонликлар билан суҳбатлашди
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Кореяда таҳсил олаётган ва ишлаётган қозоғистонлилар билан жонли суҳбатлашди.
Ақорда матбуот хизмати хабар беришича, ватандошлар билан учрашувда Президент мамлакатда амалга оширилаётган сиёсий ислоҳотлар ва фуқароларнинг фаровонлигини оширишга қаратилган ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар ҳақида тўхталди.
Кореядаги қозоғистонликлар ўқиш ва ишдаги ютуқлари ҳақида сўзлаб беришди, мақсад ва вазифаларини баён қилишди.
Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Кореяда яшаётган Қозоғистон фуқаролари ва талабаларга омад тилади.
Эслатиб ўтамиз, Қозоғистон Президенти Сеулдаги қозоқ этноқишлоғига ташриф буюрди.