Тоқаев Италия Президентини Қозоғистонга таклиф қилди
RIM. КАZINFORM - Қасим-Жомарт Тоқаев хорижий инвесторлар учун мамлакат иқтисодиётининг энг жозибадор ва истиқболли тармоқлари, жумладан, “яшил” энергетика ҳақида батафсил маълумот берди.

Давлат раҳбарлари Қозоғистон ва Италиянинг жаҳон миқёсидаги, жумладан, БМТ ва ЕХҲТ доирасидаги ўзаро ҳамкорлиги масалаларига алоҳида эътибор қаратдилар.
Икки давлат президентлари БМТ Низоми тамойилларига ҳурмат асосида халқаро муносабатлар ва глобал хавфсизлик тизимини мустаҳкамлаш муҳимлигини қайд этдилар.
Шу билан бирга, томонлар Қозоғистон ва Марказий Осиёнинг Европа Иттифоқи билан ҳамкорлигини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар ва транспорт-логистика соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг катта истиқболларини, хусусан, Транскаспий халқаро транспорт йўналишини ривожлантиришнинг истиқболи зўр эканлигини қайд этдилар.
Давлат раҳбари Президент Маттареллани “Катта еттилик”га раислигига киришгани билан табриклади ва унга G7 кун тартибини амалга оширишда муваффақиятлар тилади.
Сержо Маттарелла Италия Қозоғистонда амалга оширилаётган сиёсий ва ижтимоий ислоҳотларга катта қизиқиш билдираётганини таъкидлаб, Қозоғистон Президентига Римга ташрифи учун миннатдорлик билдирди.

Шунингдек, бугунги музокаралар натижалари икки томонлама иқтисодий, сиёсий ва маданий-гуманитар алоқаларга янги суръат бағишлашига ишонч билдирди.
Дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Сержо Маттареллани Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди.
Ўз навбатида, Италия Президенти Давлат раҳбарининг таклифини миннатдорлик билан қабул қилди.
Шундан сўнг музокаралар дастурхон атрофида давом этди.