Тоқаев араб давлатларига Марказий Осиёнинг туризм салоҳиятини биргаликда ривожлантиришни таклиф қилди

JEDDAH. Kazinform – ҚР Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев «Марказий Осиё + Кўрфаз араб давлатлари ҳамкорлик кенгаши» биринчи саммитида араб давлатларига Марказий Осиёнинг туризм салоҳиятини биргаликда ривожлантиришни таклиф қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Марказий Осиё ноёб туризм ресурсларига эга ва ундан фойдаланиш керак. Туризм соҳаси минтақа иқтисодиётининг жадал ривожланаётган тармоқларидан бири ҳисобланади. Бу борада маданий-маърифий, экология, спорт, соғлиқни сақлаш ва бизнес соҳаларида туристик маҳсулотларни ўзаро тарғиб қилишни ривожлантиришга тайёрмиз», – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Араб давлатлари ҳамкорлик кенгашининг барча давлатлари учун визасиз режим жорий қилганини эслатди.

«Шунингдек, пойтахтларингиз билан тўғридан-тўғри ҳаво қатнови йўлга қўйилди. Мен айтиб ўтган ташаббуслар Қозоғистоннинг ўзаро барқарор ривожланиш ва фаровонлик йўлидаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш истагини тасдиқлайди», – деди Давлат раҳбари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар