Тоқаев Албания Президентига икки давлат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри рейс очишни таклиф қилди

None
ASTANА. Кazinform – Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Албания Президенти Байрам Бегай билан учрашувда икки давлат пойтахтлари ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов очишни таклиф қилди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Қозоғистонга хуш келибсиз! Туризм, энергетика, транспорт каби ҳар қандай соҳада мавжуд имкониятлар ҳақида гапирадиган бўлсак, пойтахтларимиз ўртасида тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйиш ҳақида ўйлашимиз керак», – деди Президент.

Қасим-Жомарт Тоқаев Қозоғистон Албания билан муносабатларни максимал даражада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

«Такор айтмоқчиманки, ҳамкорлигимиз ривожланишидан Қозоғистон кўпроқ манфаатдор ва биз муҳим натижаларга эришиш учун барча саъй-ҳаракатларимизни қиламиз. Давлат раҳбари сифатида яна бир бор таъкидламоқчиманки, ўзаро шахсий алоқамиз борлигидан, учрашганимиздан жуда хурсандман», — деди Давлат раҳбари.

Эслатиб ўтамиз, бугун Албания Президенти Байрам Бегай расмий ташриф билан Қозоғистонга келди. Айни пайтда президентлар учрашув ўтказмоқда.


Сўнгги хабарлар