Тоқаев Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Заид Ал Наҳаённи Қозоғистонга таклиф қилди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қасим-Жомарт Тоқаев Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси Шайх Муҳаммад бин Заид Ал Наҳаён билан телефон орқали мулоқот қилди, деб хабар беради Ақорда.
None
None

Қозоғистон Президенти ва Абу-Даби валиаҳд шаҳзодаси бир-бирини Рамазон ойи бошланиши билан табриклади.

Қасим-Жомарт Тоқаев Муҳаммад бин Заид Ал Наҳаённи Дубайда EXPО 2020 Бутунжаҳон кўргазмаси муваффақиятли ўтгани билан табриклади.

Суҳбат чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.

Томонлар сиёсий мулоқот ва иқтисодий алоқаларни янада кенгайтириш ниятларига ойдинлик киритдилар.

Хусусан, қўшма сармоявий лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирилди.

Суҳбат якунида Қозоғистон Президенти Абу-Даби тахти ворисини жорий йилда Қозоғистонга расмий ташриф билан келишга таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар