20:12, 06 Октябрь 2023 | GMT +5
Тинчлик бўйича Нобель мукофоти Наргиз Муҳаммадийга берилди

Наргиз Муҳаммадий - аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ўлим жазосини бекор қилиш тарафдорларидан бири.
У Эронда бир неча бор ҳибсга олинган ва ҳозирда “давлатга қарши тарғибот”да айбланиб, узоқ муддатли қамоқда ўтирибди.
Муҳаммадий - 2003 йилги Нобель тинчлик мукофоти лауреати Ширин Эбадий бошчилигидаги Инсон ҳуқуқлари маркази директорининг ўринбосари.
Шунингдек, у Эрондаги Миллий тинчлик кенгаши ижроия қўмитаси раиси этиб сайланган.