Ўтган йили пуллик йўллардан 8 млрд тенгедан ортиқ даромад тушган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йилда пуллик йўллардан тушган даромад 8,1 млрд тенгени ташкил этди, деб хабар беради Kazinform.

Жумладан, умумий узунлиги 682 км бўлган тўртта республика миқёсидаги «Нур-Султан – Темиртау», «Нур-Султан – Щучинск», «Алмати – Қапшағай» ва «Алмати – Хоргос» пуллик автомобил йўлларидан 4,9 миллиард тенге тушди.

Бундан ташқари, ўтган йилнинг 23 ноябридан бошлаб Қозоғистонда яна 7 та пуллик участка ишламоқда. Булар: «Тараз-Қайнар», «Чимкент-Қизилўрда», «Чимкент-Тараз», «Чимкент-Ўзбекистон чегараси», «Талдиқорған-Капшағай», «Кўкшетау- Щучинск», «Нур-Султан-Павлодар» автомобил йўллари.

Бир ойдан кўпроқ вақт ичида ушбу участкаларидан 1,2 миллиард тенге тушган. Йиғилган маблағлар пуллик йўлларни сақлаш ва дастурий таъминот ва техник воситаларни қўллаб-қувватлашга сарфланди.


Сўнгги хабарлар
telegram